ЭЗГУЛИККА ЧОРЛОВЧИ ЙЎЛ

Яқинда туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида 26-мактаб қошидаги туман ахборот ресурс маркази (АРМ) томонидан «Китоблар ярмаркаси» ва «Очиқ эшиклар куни» тадбири бўлиб ўтди. Унда  6, 10, 11, 18, 20, 23, 26, 31, 33, 34, 35, 36, 37, 40-мактаблар, 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, туман «Баркамол авлод болалар маркази» ўқувчи ва тарбияланувчилари фаол қатнашдилар.

Кечада ўқувчилар томонидан ижро қилинган китоб мутолааси ва китобхонликни тарғиб этувчи шеърлар, монологлар, саҳна кўринишлари, ёш ижодкорларнинг куй-қўшиқлари ва рақслари йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Эътиборхон Юнусова иштирок этди ва фаол ўқувчиларни бадиий китоблар билан тақдирлади.

Моҳигул ИБРОҲИМОВА,

туман АРМ мутахассиси.