Ҳажга олиб бораман
Мўъжизаларга бой дунё, биламан,
Сеҳргар бўлмоқни аммо истамам.
Ўз кучим, меҳнатим, ҳалолим билан,
Она, сизни Ҳажга олиб бораман.
Йўлларим ёришиб, равонлашмоқда,
Қаламим бир-икки довон ошмоқда.
Юракда орзулар тўлиб-тошмоқда,
Ота, сизни Ҳажга олиб бораман.
Менинг юрагимга солди Художон,
Демак, шундай бўлар юрсам соғ-омон,
Албатта, бир куни, отам, онажон,
Сизни ўзим Ҳажга олиб бораман.
Дурдона КАРИМОВА,
НамДУ талабаси.

