БИЛИМ ВА МАҲОРАТ НАМОЙИШИ
Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда 218 нафар қиз олтита йўналишда ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.
-Танловда қатнашиш истагидаги қизларнинг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, -дейди туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Раънохон Назарова. -Иштирокчи қизларнинг зукколиги, билими, ахлоқ-одоби ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради.
Якунда ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши натижага эришган 6 нафар қиз танловнинг вилоят босқичида иштирок этадиган бўлди. Улар: фан йўналишида 2-мактаб ўқувчиси Гуласал Ҳамидуллаева, адабиёт йўналишида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими маънавият тарғиботчиси Машҳура Аҳмаджонова, спорт йўналишида 25-мактаб ўқувчиси Шоҳида Тошматова, жамоатчилик йўналишида 6-мактаб ўқувчиси Лайло Аҳмадалиева, санъат йўналишида Жийдакапа қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ойдина Султонова, таълим йўналишида 12-мактаб ўқувчиси Гулноза Аҳмаджоновалардир.

