ОНА ТИЛИМИЗНИ ШАРАФЛАБ…
Бу дунёда азиз ва мукаррам этиб яратилган инсон бошқа жонзотлардан ўзининг тилга эгалиги билан ажралиб туради. Ҳали мурғаклик пайтимизданоқ мунис оналаримиз алласини тинглаб, она тилимиз тароватини ҳис этган бўлсак, не ажаб. Тилда миллатнинг руҳи, бутунлиги намоён бўлади. Шунинг учун она тилимизни доимо асраб-авайлаш, авлодларга тўкис етказиш муқаддас бурчимиздир. Мактабимизда она тили ва адабиёт фани ойлиги доирасида 21 октябрь ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган қутлуғ санага бағишлаб 5-, 6-синфлар ўртасида «Она тилим – қалбим қуёши» деб номланган беллашув бўлиб ўтди. 6-синф ўқувчиларидан иборат «Ёш тилшунослар» ва 5-синф ўқувчиларидан иборат «Билимдонлар» жамоалари 5 та шарт бўйича беллашдилар. Тадбирда 6-синф ўқувчилари Ҳайитхон Ёқубжонова, Гўзал Оқбоева, Гулҳаё Абдужабборова, 5-синф ўқувчилари Мубина Раҳмонбердиева, Сарвиноз Умматалиева ўз иқти-дорларини намоён этиб, олқишларга сазовор бўлдилар.
Тадбир сўнгида мактабимиз директори Алишер Тошпўлатов ҳар икки гуруҳга эсдалик совғалари, мақтов ёрлиқлари топширди.
Нодира МАДУМАРОВА,
41-мактаб ўқитувчиси.

