ЯНГИ УСЛУБЛАРДА
Билмайман, биламан, билиб олдим (БББ). Таълим соҳасига кириб келган янги услублардан бири шундай номланиб, ўқувчиларнинг ўтиладиган мавзу бўйича билимларини янада мустаҳкамлаш ва бойитишда ижобий самара бермоқда. Она тили ва адабиёт фани ойлиги доирасида мактабимизда ташкил этилаётган очиқ дарсларда янги услубларнинг кенг қўлланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, тажрибали муаллима Наргиза Раҳматова томонидан 6-синфда «Худойберди Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» асари» мавзусидаги очиқ дарси ноанъанавий услубда ўтилгани билан барча ҳамкасбларнинг эътиборини тортди.
Изланувчан муаллима фан ойлиги доирасида ўтказилаётган тадбирларда ҳам фаол қатнашмоқда. У «Мен шу азиз Ватан фарзандиман» шиори остида ўтаётган туркум маънавий-маърифий тадбирлар доирасида 6-синфларда «Ватан меҳрдан бошланади» мавзусидаги давра суҳбатини, «Ватан туйғуси» мавзусидаги диктантлар танловини ҳам юқори савияда ташкил этди.
Машҳура УБАЙДУЛЛАЕВА,
2-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

