ҚАЙТМАГАН ҚАРЗ МОЖАРОСИ

Пул ўзи бевафо ҳамроҳ. Бугун сен билан, эртага бировга ўтади. Пул олди-бердиси ҳар қадамда учрайди. Бироқ шундан муаммо келтириб чиқарадигани қарз бериш ва уни ундириб олишда кўпроқ учрайди.

Ҳамюртимиз З.К. таниши О.Ю.га қарз берганида келажакда бу муомала ортидан қанча машмашалар чиқишини билганда эди…

Хуллас, олинган қарздан сўнг О.Ю. «қораси»ни кўрсатмайдиган бўлди. Аёл боши билан З.К. О.Ю.нинг хонадонига ҳақини сўраб, бир неча бор боради. Шундай ташрифларнинг бирида хонадон соҳибининг синглиси М.Ш. акасининг тарафини олиб, жанжалга аралашади. Шунда унга ташланган З.К. тан жароҳати етказишгача боради.

Ушбу жиноий иш жиноят  ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айблунувчи З.К. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, унга ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда бир йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Баҳодир САРИМСОҚОВ,

жиноят ишлари бўйича туман судининг судья ёрдамчиси.