ЖИСМОНАН ЧИНИҚТИРИБ…
Ўқувчиларни маънан ва жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш асосий вазифамиз. «Йўл харитаси»нинг иккинчи бандида спорт машғулотлари ва мусобақаларини ташкил этишга ало-ҳида эътибор қаратилгани ҳам бежиз эмас.
Масканимизда ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратилган. Режада белгиланган мусобақаларни юксак уюшқоқликда ташкил этиш имконияти мавжуд. Ҳозирга қадар 5, 6-синфлар ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Қувноқ стартлар» мусобақасида 5-«А», 6-«В» синфлар ўқувчилари ғолибликка эришдилар. Арғамчида сакраш, халқа айлантириш, шашка ва шахмат каби спорт турлари бўйича уюштирилган беллашувларда 7-«А», 8-«А» синфлар спортчиларига тенг келадигани топилмади. Волейбол, баскетбол, стол тенниси, қўл кураши, шашка, шахмат, арғамчида сакраш ва халқа айлантириш каби спорт турлари бўйича ўтказилган мусобақалар ҳам қизиқарли баҳсларга бой бўлди.
Шу кунларда мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимини байрамона руҳда ўтказиш учун тайёргарлик кўряпмиз. Унда Осиё, жаҳон ва олимпия ўйинлари совриндорлари ҳам иштирок этишлари кўзда тутилган.
Аҳоли саломатлигини таъминлаш, фуқаролар, айниқса, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари турли спорт тўгараклари фаолиятини ҳам йўлга қўйдик.
Зоҳиджон ҲАМИДОВ,
жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.

