ИЛҒОРЛАРГА СОВҒАЛАР
Жорий йилда қўлда териладиган ҳар килограмм пахта хом ашёси учун юқори нархда пул тўланиши иш билан банд бўлмаган аҳоли вакилларининг теримда фаол иштирок этишга бўлган иштиёқини янада оширди. Айни вақтда минглаб аҳоли вакиллари ушбу фойдали ишда қатнашиб, яхшигина моддий манфаат кўрдилар.
Куни кеча туман ҳокимлигида мавсумда фаол иштирок этаётган теримчилар, отряд раҳбарлари, сектор раҳбарлари рағбатлантирилди.
Бунга кўра «Энг яхши оилавий теримчи» номинациясида Бояғон маҳалласидан Гулбаҳор Турсунова, Кесканёр маҳалласидан Муҳайё Муллахонова, Дўстлик маҳалласидан Дилафрўз Абдувалиева, Машад маҳалласидан Ҳанифа Фазлиддинова оилалари, «Энг кўп терган теримчи» номинациясида Даҳиякота маҳалласидан Муҳайё Жакбарова, Чўртук маҳалласидан Зайнаб Оқилова, Гулзор маҳалласидан Дилором Бахтиёрова, Қашқар маҳалласидан Шоҳиста Абдухалилова, «Энг илғор ташаббускор аёл» номинациясида Янгичек маҳалласидан Соҳиба Тўйчиева, Дўстлик МФЙ мутахассиси Насиба Мамадалиева, Мевазор МФЙ раиси Раҳима Очилдиева, маҳалла фаоли Манзура Валижонова, «Энг фаол нуроний теримчи» номинациясида Машад маҳалласидан Раҳимжон Бозоров, Пастгузар маҳалласидан Ҳожалхон Сиддиқова, Иттифоқ маҳалласидан Раҳимахон Омонова, Хизиробод маҳалласидан Қутбинисо Йўлдошева, «Энг ёш теримчи» номинациясида ёшлар иттифоқи туман кенгаши мутахассиси Оҳиста Жўраева, етакчилар Бахтиёр Мақсудов, Гулбаҳор Аҳмаджонова, Улуғбек Маҳкамовлар уй-рўзғор буюмларидан иборат қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

