УМУМДАВЛАТ АКЦИЯСИДА ИШТИРОК ЭТИНГ
Кўплаб фуқаролардан келиб тушган саволларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги ПФ-5421-сонли Фармонига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилинган ҳамда у 2019 йил 1 майга қадар давом этади. Мазкур Фармон ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июнда 461-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга кўра, жисмоний шахс (унинг қонуний вакили) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга мулк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилиши лозим бўлади. Шунингдек, мазкур Низомда аризага илова қилиниши белгиланган ҳужжатлар, тўлов миқдори ва аризани кўриб чиқиш муддатлари аниқ келтирилган.
Ҳозирда мазкур Низомга асосан ишчи орган сифатида туманда ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри фаолият кўрсатаётган бўлиб, акция бошлангандан бери ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича жами 117 та мурожаат келиб тушган. Мурожаат этган фуқароларнинг 29 нафарига турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича туман ҳокимининг қарори қабул қилинган бўлиб, улар мурожаатларида келтирилган турар жойнинг мулкдорига айланганлар.
Қонунда белгиланган тартибда турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритишни истаган фуқаролар бир марталик умумдавлат акцияси 2019 йилнинг 1 майига қадар давом этишини ҳисобга олиб, ушбу акцияда фаол қатнашишларини сўраймиз.
Улуғбек ЖЎРАЕВ,
туман адлия бўлими бошлиғи.

