ХАЛҚАРО КУТУБХОНАЛАР КУНИ ЎТКАЗИЛДИ

Кутубхона – муқаддас даргоҳ. Маънавиятнинг бешиги бўлмиш бу масканда китоб ўқиш орқали бадиий савиямиз ортади. Интеллектуал салоҳиятимиз юксалади, миллий ва маънавий қадриятларни эъзозлашни ўрганамиз. Бола, аввало, ўз оиласидан, қолаверса, жамиятдан жуда кўп ахборотни олиб улғаяди. Унинг келажакда қандай инсон бўлиб етишиши шу ахборотларнинг аҳамиятлилик даражасига ҳам боғлиқдир. Одатда, дунёқараши кенг, билим даражаси юқори ва ўз  мустақил фикрини айта оладиган кишилар ёшлигида бадиий адабиёт дурдоналарини кўп ўқиган бўлишади. Ёш авлод камолотида китоб асосий омилдир.

Президентимизнинг «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлаш  мақсадида мактабда «Халқаро кутубхоналар куни»га бағишлаб «Кутубхона нурхона» мавзусида тадбир ўтказилди. Унда мактабнинг фаол китобхон ўқувчилари йиғилганларга китоб, китобнинг бугунги ҳаётимиздаги тутган ўрни, беқиёслигини ўзларининг ёд олган шеърлари ва саҳна кўринишлари орқали ифодалаб бердилар. Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқувчиларга миннатдорчилик билдирилди ва 1-чорак мобайнида аниқланган «Энг яхши китобхон» ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Наргиза АДАШЕВА,

5-мактаб АРМ кутубхоначиси.