ТАЪЛИМ СИФАТИ – БОШ МАҚСАД

Ўқув жараёни сифатини таъминлаш, бу – таълим муассасаси жамоасининг кундалик тинимсиз меҳнати. Бу жараён кўп қиррали ва кўп мақсадли характерга эгалигини ҳисобга олган ҳолда асосан таълим муассасаси фаолиятининг йиллик комплекс режасининг ишлаб чиқилиши ва татбиқ этилишига боғлиқ. Тажриба шуни кўрсатадики, бу режа ва унинг амалга оширилиши жамоа аъзолари вазифасини қай тарзда бажаришлари билан белгиланади.

Ўтган ҳафта мактабимизда «Ўқув жараёнининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган педагогик технологиялар ва интерфаол услублар» мавзусида вилоят семинари бўлди. Унга вилоятимиздаги мактаблардан фан ўқитувчилари ташриф буюрдилар.

Семинар давомида «Мен шу азиз Ватан фарзандиман!» шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар, очиқ дарслар ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилди. Айниқса, 5-«А» синфда «Ҳамид Олимжоннинг «Ойгул билан Бахтиёр» достони» мавзуси фан ўқитувчиси томонидан қизиқарли ўтиб берилди.

Тадбирда вилоят ХТБ методисти Музаффар Мирзаакбаров қатнашди.

Маъмура СИДДИҚОВА,

22-мактаб директори.