ЎЗАРО ТАЖРИБА МАЙДОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари давомида таълим тизимига оид берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг методик кунларида уларга мунтазам равишда амалий-методик ёрдам кўрсатиб бориш, педагогик маҳоратини ва касбий малакасини ошириш, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини дарс жараёнларига татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аниқ, табиий, гуманитар ва филология фанлари ўқитувчилари учун доимий ҳаракатдаги ўқув семинарлари ўтказиб бориш мақсадида йўналишлар бўйича ҳудудларда таянч мактаблар ташкил этилди.

Шунга кўра, жорий йилнинг март ойидан бошлаб таянч мактабларида аниқ фанлар йўналиши бўйича ҳар ойнинг  иккинчи ва тўртинчи душанба кунлари ўқув машғулотлари мунтазам равишда ўтказилиб борилмоқда.

Масканимизда ташкил этилган 5-таянч мактабига тумандаги 3, 11, 16, 20, 21, 27, 35, 44-мактабларнинг қирқ нафарга яқин математика фани ўқитувчиси бириктирилган. Машғулот жараёни нафақат янги инновацияларни таълимга жорий қилиш, балки ўзаро тажриба алмашиш учун ҳам қўл келмоқда.

Раънохон БОЙХОНОВА,

29-мактабнинг математика фани ўқитувчиси, тренер.