КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТДА
Пахта йиғим-терими илғорларини рағбатлантириш давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Акмалжон Раҳмонов, туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақовлар 3-сектордаги энг илғор теримчиларга совғалар топширишди.
Худди шундай тадбир туман ДСИ бошлиғи Баҳромжон Орзибоев раҳбарлигидаги 4-секторда ҳам бўлди. «Улуғбек» ФХ дала шийпонида бўлиб ўтган тадбирда кенгашимиз томонидан «Энг илғор теримчи» номинацияси бўйича Назира Мамажонова, «Энг яхши отряд раҳбари» номинацияси бўйича 226, 238, 243-отряд раҳбарлари Бахтиёр Мақсудов, Баҳриддин Муродов, Аҳрор Мамадаминовларга «Артел» печи, чангютгич, дазмол, телефон ҳамда ҳашарда фаол қатнашаётганларга эсдалик совғалари топширилди, ўсимлик ёғи тарқатилди.
Туман маданият бўлими қошидаги «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандаси Муҳаммаджон Хонбоев ижросидаги қўшиқлар барчага кўтаринкилик бағишлади.
Достонбек АҲМАДАЛИЕВ,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши бош мутахассиси.

