Дўстим ҳақида

Бир дўстим бор ғаройиб,

Унинг исми Бобожон,

Мен билан бирга бўлса,

Шеърлар ёд олар ҳар он.

Дарслардан бўш кезлари

Доим бирга ўйнаймиз,

Ёд олган мисраларни

Қўшиқ қилиб куйлаймиз.

Раҳимжон КАРИМЖОНОВ,

23-мактабнинг 5-синф ўқувчиси.