Устозим
Илмнинг булоғин кўзимга сурай,
Устозим, сиз каби зиёли бўлай.
Қалбимдан отилган туғёнлар бисёр,
Берган сабоғингиз дилимга жойлай.
Афсуслар қилмасман, ўтса ҳам ёшим,
Келажак авлодлар бўлар йўлдошим.
Шеърият оламин гулларга безаб,
Сатрларга тўкай кўздаги ёшим.
Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.
Пастгузар МФЙ.

