30 НАФАР ЎҚУВЧИГА СОВҒА
Мен таълим-тарбия бераётган 4-«А» синфда ўттиз нафар ўқувчи бор. Уларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида турли тадбирлар, давра суҳбатлари уюштириб боряпман. Яқинда синфимизга фаол ўқувчиларимиздан Дилфуза Мўминжонованинг бувиси Раҳбархон Абдуллаева ташриф буюрдилар. Раҳбархон ая болажонларни «аъло» баҳоларга ўқишга чорлаб, уларнинг ҳар бирига китоб совға қилдилар. Бундан барча ўқувчилар мамнун бўлишди.
Зуҳра МАМАТХОНОВА,
37-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

