МУШТУМЗЎРЛАР ПУШАЙМОНИ

Келишмовчилик доимо азалий рақиблар  ўртасида юзага келавермайди. Ҳамюртларимиз Я.Ш., Д. Ю., Л.М.лар азалдан бир-бирига яқин бўлганлар. Фақатгина кейинги пайтда бирга бошлаган фаолиятлари юзасидан турли хил қарашлар пайдо бўлди. Ҳамкорликдаги ишнинг бошида турган Я.Ш.га бундай вазият маъқул келмади. Орадаги муносабатга ойдинлик киритиш мақсадида икки танишини холироқ жойга чақирди. Фикрини бир-бирига  тушунтиролмаган танишларнинг даҳанаки жанги охир-оқибат муштлашув билан якун топди. Я.Ш.ни ўзбошимчалик билан уриб-тепиб жазолашга киришган Д.Ю. ва Л.М.лар пировардида ўзлари жазога тортилишди.

Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Муштумзўрлар Д.Ю. ва Л.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бирига уч йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. Я.Ш.га етказилган моддий ва маънавий зарар тўлиқ қопланди.

Нуриддин АҲМЕДОВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди архив мудири.