ОЛТИН КУЗ ТАРАННУМИ

Маълумки, ҳар бир ойда турли фанлар ойлиги эълон қилиниб, очиқ дарслар ва тадбирлар ташкил этилишига кўпроқ эътибор қаратилади. Ноябрь ойи рус тили ва адабиёти фани ойлиги ҳисобланиб, мактабимизда режа асосида турли тадбирлар уюштирилди. Фан ўқитувчиларидан Феруза Атахонова, Дилрабо Аъзамхонова, Мадина Болтабоева, Муниса Тошбоевалар фаоллик кўрсатиб, очиқ дарсларни янги педагогик технологияларни кенг қўллаган ҳолда ташкил этдилар. Айниқса, «Салом, олтин куз!» деб номланган бадиий-мусиқий тадбир, унда ўқувчиларнинг рус тилида куз фаслидаги ноз-неъматлар ҳақида айтган шеър, топишмоқ, ашулалари ҳамда ижро этган рақслари барчага манзур бўлди.

Ўқувчилар ўртасида ўтказилган расмлар танловида 6-«А» синф ўқувчиси Илёс Шуҳратжонов биринчи, 5-«В» синф ўқувчилари Маҳлиё Исохонова, Анваржон            Ғуломовлар кейинги ўринларни эгаллашди. 6-«В» синф ўқувчиларининг «Бизнинг севимли қаҳрамонлар» мавзусидаги деворий газетаси ғолиб бўлди.

Комилжон ЭРГАШЕВ,

34-мактаб ўқитувчиси.