СОБИҚ БИТИРУВЧИЛАР МАКТАБДА
26-мактабни 1986 йилда тамомлаган собиқ битирувчилардан 11 нафарини масканимизга таклиф этдик. Улар орасида илғор касб усталари, ўқитувчи, шифокор, тадбиркор, архитектор, спортчи, олим ва шифокорлар бор. Тадбирда бу ўқувчиларнинг собиқ синф раҳбари, меҳнат фахрийси Каримжон Қамбаров ҳам иштирок этиб, 10-, 11-синфларнинг ўқувчилари билан ўқув хоналари ҳамда фаоллар залида бўлинган ҳолда «Муваффақиятга эришиш сирлари», «Касбим орқали эришган ютуқларим», «Танлаган касбимдан фахрланаман» мавзуларида суҳбатлар ўтказишди. Шу куни «Фарзандимга китоб совға қиламан» акцияси ҳам уюштирилиб, мактабимиз кутубхонасига 85 та янги бадиий адабиёт туҳфа қилинди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, «Уйчинома» газетаси таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирлар якуни она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Н.Ғайбуллаева, Ҳ.Йўлдошевалар томонидан тайёрланган мусиқий дастур билан якунланди.
Эътиборхон ИСМОИЛОВА,
26-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

