ТАРБИЯ – МАСЪУЛИЯТЛИ ИШ
Одобли, билимдон, ақлли, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлиги ва ютуғидир. Фарзанд тарбияси биз, ўзбекларда катта аҳамият касб этадиган жараён. Шундай экан, ҳар бир бола тақдири атрофдагилар учун ҳам муҳим. Халқимизда шундай нақл бор: «Бир болага етти маҳалла ота-она».
Билим масканимизда «Мен шу азиз Ватан фарзандиман!» шиори остида ўтаётган туркум маънавий-маърифий тадбирлар доирасида тарбияси оғир болалар билан ишлаш ва уларнинг эртанги кунига бефарқ қарамаслик мавзусида давра суҳбати уюштирилди. Унда кутубхона мудираси Мавжуда Умарова тарбия масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Бошланғич синф ўқитувчилари Шаҳноза Юнусова, Маҳмудахон Турсунова, мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси Рислиғой Йўлдошевалар тарбия муҳим фазилат ва масъулият эканлигини уқтириб ўтдилар.
Гулчеҳра Султонова,
Хуршида АБДУҒАФФОРОВА,
24-мактаб ўқитувчилари.

