ФИРИБГАРНИНГ ФИҒОНИ
Ҳамюртимиз С.А. қўшни Қозоғистонга бориш тадоригини кўраётганда, чегарадан чиқа олмаслиги аён бўлди. Бунга солиқдан бўлган 2 млн. 200 минг сўм қарздорлиги сабаб эди. С.А. «дарди»ни яқин таниши Ҳ.Д. билан ўртоқлашди. Ҳ.Д. танишига таскин бериб, бу муаммони 1 млн. 800 минг сўмга ҳал этиб беришини таъкидлайди. Келишилган суммани олиб келиб берган С.А. шахсий компьютерда тайёрланган сохта тўлов қоғозини қабул қилиб олади. Ҳақиқат ошкор бўлгунга қадар Ҳ.Д. қўлга киритган пулларни ўз манфаатлари йўлида сарфлаб юборади.
Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи Ҳ.Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилди ва унга ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1,5 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Н.АҲМЕДОВ,
жиноят ишлари бўйича туман суди архив мудири.

