ЁТ ҒОЯЛАРДАН АСРАЙЛИК
Шиддат билан ривожланаётган бугунги даврда, ахборот асрида ёш авлодни турли ёт ғоялардан, пайдо бўлиши мумкин бўлган бўшлиқлардан ҳимоя қилиш ғоятда муҳим. «Мен шу азиз Ватан фарзандиман!» шиори остида ўтаётган туркум маънавий-маърифий тадбирлардан кўзланган мақсад ҳам ягона – ёшларимизда соғлом онг ва тафаккурни шакллантириш.
7-11-синфлар ўқувчилари ўртасида ўтказилган иншолар танловининг самарали якуни барчамизни қувонтирди. Айниқса, 7-синф ўқувчиларидан Юсуфбек Абдуқаюмов, Сарвиноз Абдулҳамидова, Бобур Насриддинов, Абдулло Тўхтабоев, Барчиной Худойбердиеваларнинг ёзган иншолари юқори баҳоланди. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари Алишер Ҳамралиев, Азимжон Бобажанов, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Мамлакат Усмонова, Мунира Нўъмонова, Муаззам Қозоқовалар фаоллик кўрсатдилар.
Иншолар якунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирга ғолиб ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилди. Туман ХТБ мудири Шуҳратжон Муродов, мактабимиз директори Ғофуржон Отавалиев иқтидорли ўқувчиларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдириб, фахрий ёрлиқ ҳамда янги китобларни туҳфа қилишди.
Нодира АБДУЛЛАЕВА,
27-мактаб ўқитувчиси.

