ЖИНОЯТНИНГ УМРИ ҚИСҚА

Ҳамюртимиз М.Ҳ.нинг хонадонида ўғрилик содир бўлганини хонадон соҳиби ҳам уч-тўрт кундан сўнг билди. М.Ҳ.нинг маҳалласи тинч, қўшнилар бир-бирига аҳил бўлгани боис, кунда эр-хотин ишга, фарзандлар ўқишга бехавотир кетишар, ҳовли қаровсиз қолса ҳам ташвишланишмасди. Балки шунинг учун бўлса керак, ўғри тушган кунда ҳам майда-чуйдага эътибор қаратишмади. Меҳмонхона сервантида сақланадиган қутидан 450 АҚШ долларининг йўқолганини билгач, туман ИИБга хабар беришди.

ИИБ ходимлари ўғрининг изига тезда тушишди. У хонадон соҳибига мутлақо нотаниш, асли мингбулоқлик, ўғрилик содир этилган куни тумани-мизга адашиб келиб қолган Т.Ж. бўлиб чиқди. Унинг хонадонидан топилган ашёвий далиллар жиноятчининг айбига иқрор бўлишига олиб келди.

Қонун устувор бўлган жамиятимизда жиноят ҳар қандай ҳолатдаям фош этилишини асло унутмайлик.

Ҳ.МАЪМУРЖОНОВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ бошлиғи, подполковник.