ЗИММАДАГИ БУРЧ

Бизнинг фаровон ҳаётимизни таъмин этаётган, ҳуқуқ ва бурчларимиз, Ватанимиз истиқболини белгилаб берган Конституциямиз қабул қилинган кунни кенг нишонладик. Мактабимизда байрам муносабати билан «Конституция – бахтимиз Қомуси», «Ўз болангни ўзинг асра!» -деб номланган тадбирлар ўтказилди. Ўқувчилар она-Ватан, давлат рамзларини улуғловчи шеърлар, қўшиқлар ижро этдилар.

Конституцияда белгилаб берилганидек, оилада фарзанд тарбияси асосий вазифадир. Оилада оппоқ орзулар меваси бўлмиш фарзанд дунёга келганда, ота-онанинг масъулияти ортади, унинг ҳаёт даф-тарига чиройли сўзлар битиш лозим. Бу, албатта, яхши ҳунар эгаси бўлиш, компьютер асрида замон та-лаби ва техника сирлари билан та-ништириш, хорижий тилларни ўргатувчи турли тўгаракларга бериш бизнинг асосий бурчимиз ҳисобланади.

Биз фарзандларимизни интернетнинг қора саҳифаларидан, турли диний оқимлардан асраш учун бутун куч ва билимимизни сарфлашимиз лозим. Шундай тинчлик замонда яшаб, озод ва обод Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши учун келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни муносиб ворислар сифатида тарбиялашдек шарафли касб эгаси бўлганимиз учун шукроналар айтамиз.

Мунаввархон ҚЎЧҚОРОВА,

25-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.