«ЙИЛ АЁЛИ» АНИҚЛАНДИ

Туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан «Йил аёли» анъанавий кўрик-танлови ўтказилди.

Туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлиб ўтган мазкур тадбир аввалида вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Ирода Қўчқарова сўзга чиқиб, иштирокчиларга муваффақият тилади.

Турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлардан тўққиз нафари танловда қатнашиб, номинациялар бўйича  ғолиб деб топилди ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.