КУТУБХОНАМИЗГА ТУҲФА
«Мен фарзандимга китоб совға қиламан!» мавзусида ташкил этилган тадбир ота-оналарнинг фаоллигида ўтди. Шу куни 1400 нафар ўқувчининг ота-онаси тадбирда қатнашиб, мактабимизда ташкил этилган китоб ярмаркасидан 1700 минг сўмлик бадиий адабиётларни харид қилди ва кутубхонамизга туҳфа этди. Айниқса, 4-«Б» ҳамда «Д» синфлар ўқувчиларининг ота-оналари ҳимматидан бағоят хурсандмиз. Жумладан, Абдураҳим Нишонов, Рустамжон Исоқов, Ҳабибулло Отабоев, Ғуломжон Бозорбоевлар 700 минг сўмлик китоб совға қилиб, бошқаларга ибрат бўлишди.
Мактабимиз директори Сайёра Ғойипова саховатпеша ота-оналар ҳамда «Уйчинома» газетаси таҳририятининг «Китобсиз келажак йўқ!» лойиҳасидан туҳфа қилинган «Ниҳол», «Тонг шуъласи» китоблари учун миннатдорчилик билдирди.
Машҳура АЛИЕВА,
20-мактаб кутубхоначиси.

