МУЖАССАМ МАШҲУЛОТ
Сўнгги йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
27-мактабгача таълим муассасасида 10 та гуруҳда 200 нафар ўғил-қиз тарбияланади. Бу ерда «Болажон», «Билимдон» таянч дастурлари асосида тарбияланувчилар мактаб таълимига сифатли тайёрланмоқда. Замонавий педагогик услублар, интерактив ўйинлар асосида инглиз ва рус тиллари, мусиқа, спорт, саводхонликка ўргатиш тўгарак машғулотлари йўлга қўйилган.
Яқинда муассасанинг 1-ўрта гуруҳ тарбиячиси Дилдора Мадумарова томонидан «Тасвирий фаолиятни ноанъанавий тарзда тасвирлаб бериш» мавзуида мужассам машғулот ўтилди.
Машғулот сеҳрли боғга саёҳат билан бошланди. Унда болажонлар 3 та мева ва сабзавотларни алоҳида қутиларга солиш, чўплардан уй ясаш, боғда кўрган гулларининг суратини чизиш каби шартларни бажардилар. Ушбу машғулот унда қатнашган тарбиячиларда катта таассурот қолдирди.

