ТАЛОНЧИЛИК ЖИНОЯТЛАРИ
ТАЛОНЧИЛИК ЖИНОЯТЛАРИ
унинг олдини олишга барчамиз масъулмиз
Талончилик – жамиятимизда кўп учрайдиган жиноятлардан бўлиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-тарож қилишда ифодаланади.
Ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш билан бошланган, лекин жабрланувчи ёки бошқа шахслар томонидан сезиб қолинганига қарамасдан айбдор томонидан мулкка эгалик қилиш мақсадида уларнинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб қилинган ҳаракатлар ҳам талончилик, деб топилади.
Суд амалиётида ўйламасдан қилинган ҳаракат оқибатида шу жиноят таркибини берувчи қилмиш билан якунланиши кўплаб кузатилади. Масалан, ёшларимиз ўртасида таълим муассасаларида, кўчаларда, бозорларда ўзидан кичик ёшдаги ёки жисмонан кучсиз бўлган шахсларнинг телефонини қайтариб беришни айтиб олиб, ўзининг ёши катталиги ёки жисмонан кучли эканидан фойдаланиб, қайтариб бермаслик ҳолатлари кўплаб учрайди. Шу боис ёшларимизга оилада, маҳаллаларда, таълим муассасаларида бу борада тушунтириш ишларини янада кучайтириш лозим.
А.ҒАППОРОВ,
жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси.

