ФАРЗАНДИМ БИЛАН БИР КУН
Ҳар бир ота-она келажакда фарзандининг комил инсон, ўзи орзу қилгандек касб эгаси бўлишини истайди. Шу боис «Фар-зандим билан бир кун» деб номланган ўқув машғулотимда ота-оналарнинг иштироки ва уларнинг вазифалари нималардан иборат эканлигига асосий эътиборни қаратдим. Машғулотда мактаб психологи, ҳамшираси ҳам қатнашиб, ота-оналар билан тренинг ташкил этишди, ўқувчилар ўртасида учраётган айрим касалликлар ҳақида тушунчалар беришди.
Шу куни ота-оналар алифбе фанидан «Ҳ» товуши ва ҳарфи» мавзусидаги очиқ дарс машғулотини ҳам кузатдилар. Бу машғулотлар давомида улар фарзандларининг синфдаги ўрни, билим даражасини аниқладилар, яна кўпроқ нималарга эътибор қаратишлари ҳақида тасаввурларини бойитдилар.
Манзурахон САЛИМОВА,
36-мактабнинг 1-«Б» синфи ўқитувчиси.

