ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА

Яқинда 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган сайёр қабуллар жадвалига асосан, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Т.Муродалиев, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ғ.Ғаниев ҳамда мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Унда тумандаги бир қатор МФЙларда яшовчи 99 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Мазкур мурожаатларнинг 19 таси жойида ҳал этилиб, 64 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 16 таси эса тегишлилиги бўйича мутасаддиларга етказилди.

Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, уй-жой, ишга жойлашиш, фуқаролик паспорти олиш, фуқаролик масалалари бўйича бўлди.

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётибди. Бинобарин, ўтказилган мазкур сайёр қабулда ҳар бир мурожаатчининг муаммосига вақтида ва оқилона ечим топишга ҳаракат қилинди. Зеро, бу одамларнинг бугунидан рози, эртанги кунга ишонч билан яшашида, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Сайёр қабулда туман ҳокими М.Апақов иштирок этди.

Умиджон СУЛТОНОВ,

жамоатчи мухбир.