ЯНГИ КИТОБЛАР – КУТУБХОНАГА
Китоб шундай мўъжизаки, унда бутун оламни кўрасан. Ким кўп китоб ўқиса, у ўз мақсадига тез эришади. Яхши китоб офтобга қиёсланишида ҳам ҳикмат кўп. Офтоб жаҳонга нур таратиб, иссиқ тафти билан табиату инсонларни баҳраманд этса, китоб кишилар маънавиятини чароғон қилади.
«Йўл харитаси»да белгиланган режа асосида вилоят Нодира номли ахборот кутубхона марказига саёҳат уюштирилди. «Мен фарзандимга китоб совға қиламан!» мавзусидаги акцияда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ф.Ҳусанова, 10-«А» синф раҳбари Н.Турсунова, кутубхоначи М.Бадалова, Тепасарой МФЙ раиси У.Отабоевлар китоб, китобхонлик ҳақида маърузалар қилишди.
5-сонли «Матбуот тарқатувчи» дўкони ишчиси Б.Мўминов томонидан 200 донадан зиёд болалар адабиёти келтирилди. Акцияда ота-оналар фаол қатнашиб, мактабимиз кутубхонасига китоблар ҳадя қилишди. Айниқса, ота-оналардан О.Азизова, О.Абдураҳмонов, фахрийлардан З.Темирова, И.Хол-мирзаев, ўқитувчилардан М.Маматхонова, Н.Жўраева, М.Мамажонова, З.Қодирова, И.Хайруллаева, Д.Турсунова, М.Мўминова, У.Мўминовалар фаол иштирок этдилар. Акция давомида ота-оналар томонидан 900 минг сўмлик лотин алифбосидаги бадиий ва эртак китоблар харид қилинди.
Шаҳноза ЮСУПОВА,
мактаб кутубхоначиси.

