ЎҚУВЧИЛАР ФАОЛЛИГИДА
Мамлакатимизда ёшларнинг таълим олиши, ахборот-коммуникация технологияларини фаол ўзлаштириши, замонавий касб-ҳунар, хорижий тилларни ўрганиши учун барча имкониятлар яратилган.
Бугунги ёшларимиз ана шундай улкан имкониятлардан самарали фойдаланмоқдалар. Хусусан, таълим тизимининг барча босқичларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ўғил-қизлар муайян мутахассислик бўйича таълим олиш билан бирга хорижий тилларни пухта ўрганишмоқда.
Яқинда Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежининг инглиз тили фани ўқитувчиси Азиза Долиева 3-босқич 19-ЭҲМ оператори гуруҳида «Келажакка бир назар» мавзусида интерфаол усулда, янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда очиқ дарс ўтиб берди.
Машғулот давомида ўқувчилар касбларга оид атамалар айтиб, психологик тест ечишди. Ўқувчиларнинг фаоллиги дарсда иштирок этган ўқитувчилар томонидан ҳам юқори баҳоланди.
Гулчеҳра КАРИМОВА,
коллеж директори ўринбосари.

