Байрам севинчи

Фасллар келади, ўтар бирма-бир,

Ўзига хос тароват берар хилма-хил.

Оламга ёйилди оппоқ зар гилам,

Қаранг, қандай гўзал, покиза, шинам.

Осмондан қор ёғар мисли капалак,

Болалар тинмасдан ўйнар яхмалак.

Турли хил ўйинчоқ осиб арчага,

Болажон қувончи сиғмас ичига.

Дастурхонни тузанг тезроқ, ойижон,

Келиб қолар ҳозир Қорбобо – меҳмон.

Шеър айтар болажон кўзлари мунчоқ,

Қорбобо, шеър учун беринг ўйинчоқ.

Қор бўрон ўйнашиб, Қорбобо ясаб,

Бахтли болажонлар қувнашар яйраб.

Ҳар кунимиз ўтсин янги йил каби,

Ҳар бир юртдошимнинг шудир матлаби.

Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.