ЖАЖЖИЛАР ҚУВОНЧИ
Иноятхон Қўзиева раҳбарлигидаги 22-МТМда Янги йил байрами кўтаринки руҳда бошланди. Асосийси, бу ерда Янги йилнинг шукуҳини берувчи кўргазмалар, маҳоратли тарбиячиларнинг қўл меҳнати билан тайёрланган турли намунадаги арчалар, қор парчалари, шунингдек, севимли эртак қаҳрамонлари тадбирда қатнашганларда ўзгача таассуротлар қолдирди.

