«НУРОНИЙ»ГА «SPARK»

Янги йил байрами арафасида «Нуроний» жамғармасининг вилоят, шаҳар ва туман бўлимларига 13 та «Spark» автомобили тақдим этилди. Бунинг учун маҳаллий бюджетдан 840 миллион 614 минг сўм сарфланди.

-Бу юксак эътибор бизни янада шижоат билан ишлашга ундайди, -дейди жамғарманинг туман бўлими бошлиғи Тоҳиржон Исматиллаев. -Мазкур хизмат автомобили энг чекка ҳудуддаги фахрийларимиз, кексалар ҳолидан вақтида хабар олишимиз ва тезроқ етиб боришимизда асқотади.