Янги йилим
Кел, янги йилим,
Сен жону дилим.
Сен келсанг, шодон
Бўлади элим.
Ўртада арча,
Қувнайди барча.
Чиройли Қорқиз,
Мисли ойпарча.
Қорбобо келар,
Бизни табриклар.
Совғалар бериб,
Шод, хурсанд этар.
Шеър ўқир Ботир,
Куйлайди Собир.
Рақсга тушишни
Боплайди Қодир.
«Аъло» ўқиймиз,
Янги йилда биз.
Ватанга содиқ
Фарзанд бўламиз.
Лазизбек ИЗЗАТИЛЛАЕВ,
7-мактабнинг 2-синф ўқувчиси.

