ЎНҲАЯТДА БАЙРАМ ШУКУҲИ
22 декабрь куни Ўнҳаят шаҳарчаси гузарида Истиқлол, Овчибулоқ, Обод, Ўнҳаят маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан Янги йил байрам тадбири ташкил этилди.
Шодиёнада Республика «Нуроний» жамғармаси ту-ман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Ғанишер Жўраевлар самимий тилаклар билдиришди.
29-мактаб ўқувчилари томонидан бадиий дастур намойиш этилди. Байрамда ёшу кексага ўзгача шодлик улашилди.

