БЎЛАЖАК ҲИМОЯЧИЛАР

Туманимиздаги барча мактабгача таълим муассасаларида «Ватан ҳимоячилари куни» олдидан турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири 36-мактабгача таълим муассасасида бўлиб ўтди.

Тадбирда туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Ҳ.Шукриллоев, туман МТБнинг маънавий-ахлоқий масалалар бўйича методисти Н.Имомова, МТМ мудираси З.Темировалар эзгу тилаклар билдириб, болажонларга совғалар топширишди.

«Ватанга содиқ ўғлонлар» деб номланган мазкур тадбирни тарбиячилар Наргиза Артиқова, Мухтабар Боймирзаева, мусиқа раҳбари Абдураҳмон Эгамбердиев, жисмоний тарбия йўриқчиси Муаззам Абдуллаевалар тақдим этишди. Ҳарбийлар билан учрашув, аскарлар ҳаётига доир саҳна кўринишлари, қўшиқлар, либослар тадбирда қатнашган болажонларда ўзгача таассурот қолдирди.