ОЛАМШУМУЛ ТАШАББУС

БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси жаҳон ҳамжамияти томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди. Бу жараён жаҳонда тинчликни сақлаб қолиш учун миллатлараро тотувлик, маърифат ва диний бағрикенгликни таъминлаш ғояси сифатида 2018 йилнинг муҳим воқеаси бўлди.

Мазкур воқеа юзасидан Лайло Маҳкамова 11-«А» синфда очиқ дарс машғулоти ўтказди. Бахтимиз қомусининг 4-моддасида кўрсатилганидек, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарининг ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади. Кўп миллатли мамлакат сиёсатининг асосий мақсади – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликнинг барқарор ривожланишига замин ҳозирлайди. Ўзбекистонда яшаётган 130 дан ортиқ миллат ва элатнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида 7 тилда таълим берилиб, 138 та миллий-маданий марказ фаолият юритиб келмоқда.  Бошқа миллат ва элатлар ҳам мамлакатнинг барча фуқаролари қатори бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгалиги, ижтимоий, маънавий-маърифий ҳаётда фаол қатнашиб, она-Ватанимиз ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётгани ҳақидаги маълумотлар дарс жараёнининг қизиқарли ўтишида муҳим аҳамият касб этди. Бугунги кунда Президентимиз ташаббуси – миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик ғояси мамлакатимизда тантана қилаётгани халқимизнинг «Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё», -нақлига уйғунлашиб кетгандек.

Сайёра ЭРГАШЕВА,

25-мактаб кутубхоначиси.