ОТА-ОНАЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР

Мамлакатимизда «Ҳаракатлар стратегияси»га мувофиқ бошланган ўзгаришлар, халққа яратилаётган қулайликлар барчага маъқул келмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 244-сонли қарорига мувофиқ болаларнинг қуйидаги контингенти анкеталари имтиёзли рўйхатга киритилади:

-ногиронлиги бўлган шахслар;

-уч ва ундан зиёд болали оилалар;

-ҳарбий хизматчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари;

-талабалар ёки педагоглар фарзандлари;

-етим ёки ота-она қаровидан маҳрум бола;

-бошқа муассасадан кўчирилган бола;

-ака-укалари ёки опа-сингиллари ушбу муассасада тарбияланаётган бола.

Маълумки, мазкур қарор чиққунга қадар юқоридаги тоифага кирувчи болаларни боғчаларга жойлаш ғоят муаммо эди. Энди ота-оналар бу болаларни тумандаги давлат хизматлари идораси орқали зарур ҳужжатларни тайёрлаб, ўзларига яқин бўлган МТМларга муаммосиз жойлаштиришлари мумкин. Ота-оналарга яна бир қулайликни маълум қилмоқчимиз. Юқоридаги қарор ижроси бў-йича OPEN EMIC дастури тайёрланган бўлиб, унда республикамиздаги барча мактабгача таълим муассасалари бўйича батафсил маълумотлар мавжуд. Ота-оналар зарурат бўлган ҳолларда Мактабгача таълим вазирлигининг интернетдаги mdo.uz сайти орқали маълумот олишлари мумкин.

Қарорнинг IV бандига мувофиқ аризачиларнинг устунлик ҳуқуқларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот анкетада кўрсатилади. Бунда берилган йўлланмалар, тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари болаларни муассасага қабул қилиш учун асос ҳисобланади.

Шерзод СОБИРОВ,

туман мактабгача таълим бўлими АКТ мутахассиси.