«УЙЧИ ТОНГИ»ГА ХАЛҚ ҲАВАСКОРЛИК ЖАМОАСИ УНВОНИ

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳайъатининг 2018 йил 15 декабрдаги қарорига биноан ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш ва миллий қадриятларни тиклашдаги фаол хизматлари ҳамда юксак ижрочилик маҳорати учун «Уйчи тонги» фольклор этнографик ансамблига “Халқ ҳаваскорлик жамоаси” унвони берилди.

Куни кеча жамоага Маданият вазирлигининг дипломи топширилди.

Туман ҳокимлигининг  маданият бўлими мудири Эльмира Джанбекова бошчилигидаги жамоани эришган муваффақияти билан самимий қутлаймиз ва бундай ютуқлар 2019 йилда ҳам бардавом бўлишини тилаймиз.