Қутлов

Ватан она каби ягона, муқаддас.

Ватан олдидаги қарздорлик туйғуси, масъулияти ҳар бир етук инсонга хос хусусиятдир. Бу туйғуни Ватанимизнинг сарҳадларини кундузни кундуз, тунни тун демай, қўриқлаётган Ватан ҳимоячиларимиз мисолида кўришимиз мумкин. Юртимизнинг ҳар бир тинч ўтган кунларида, тўй ва байрамларида, албатта, уларнинг ҳиссаси катта. Ватанимиз ва халқимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида ҳатто жонларини ҳам фидо қилишга тайёр бўлган ўғлонларимизни келаётган 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан ушбу шеърим орқали табрикламоқчиман:

Йигит киши йиғламасин,

Ярашмайди кўзига ёш

Доим чўғдек порлаб турсин,

Кўзидаги нурли қуёш.

Иймони бўлсин саломат,

Қалб кўзлари ҳам тўқ қилсин.

Халқ ишида мадад бўлиб,

Эл душманларин йўқ қилсин.

Юрт корига ярайдиган

Марду жасур ўғлон бўлсин.

Энг аввало комилликда

Тенги йўқ ҳур инсон бўлсин.

Моҳигул АҲМАДЖОНОВА,

НамДУнинг 2-босқич талабаси.