Ватан

Ватан, бу – киндик қоним

Тўкилган азиз тупроқ.

Уни асраш бурч, шоним,

Унга содиқман ҳар чоғ.

Кўзимизнинг қораси,

Ватанларнинг сараси.

Юрагимга хўп яқин,

Тоғу боғу даласи.

Ватаним қирларида

Лолалар очилади.

Уларнинг таровати

Қалбимга сочилади.

Шу Ватанда туғилдик,

Уни этамиз бўстон.

Оламга машҳур, унинг

Номидир Ўзбекистон!

Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ,

7-мактабнинг 2-синф ўқувчиси.