МАЪНАВИЯТЧИЛАР КЕНГАШИШДИ
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида туман маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлигининг бўлим ва гуруҳ бошлиқлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим муассасалари раҳбарлари, маънавият тарғиботчилари ва ОАВ вакиллари иштирокидаги йиғилишни туман маънавият ва маърифат кенгаши раиси, туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов очди ва олиб борди.
Йиғилиш аввалида туман маънавият ва маърифат кенгаши масъул котиби Эътиборхон Юнусованинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги 3160-сонли қарори ижроси ҳамда 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.
Йиғилиш давомида фаол тарғиботчилар, ҳамкор ташкилот раҳбарлари туман маънавият ва маърифат кенгашининг «Ташаккурнома»си, фахрий ёрлиғи, эсдалик совғалари ва Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг турли номдаги китоблари билан тақдирландилар.
Туманимиз маънавиятчилари йиғилиш давомида навбатдаги муҳим вазифаларни белгилаб олдилар.

