Покиза тилаклар

Аллоҳга  бир бора қилсак илтижо,

Покиза тилаклар бўлар мустажоб.

Беғубор осмондан ёғса оппоқ қор,

Тозалаб ҳавони қилар мусаффо.

Танимиз яйраса, олармиз даво,

Қалбимдан отилар жарангли наво.

Изғирин шамоллар юзимни силаб,

Тоғлардан келади ёқимли садо.

Илтижо, тилаклар борганда етиб,

Кўзимга ёш келар турсам-да кутиб.

Кумушдек товланиб ёғса оппоқ қор,

Шодланар кўнглимиз, тоғдайин виқор.

Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.

Пастгузар МФЙ.