ТОВЛАМАЧИЛИКДАН ТОЛМАГАЧ…

Ҳамюртимиз Ф.И. тумандаги касб-ҳунар коллежида ўриндош ўқитувчи бўлиб ишлаб келган. Оилали, 3 нафар фарзанди, рўзғорини бинойидек эплаб келарди. Нима бўлди-ю, топган пулларига қаноат қилмай, қўшимча даромад излаш пайига  тушди. Ушбу режасида қинғир йўллар билан пул топиш васвасаси уни исканжага олди. Бирин-кетин ён-атрофдаги таниш-билишларини фирибгарлик билан «товлай» бошлади. Кимнингдир ўғлига коллеждан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш учун, кимгадир кредит олиш учун кўмаклашмоқчилигини билдириб, уларнинг ишончига кирди. Ф.И. алдови қурбонига айланганлар сони кун сайин ошиб борди. Қаҳрамонимизнинг қинғир ишлари фош бўлган пайтга келиб, у товламачилик йўли билан фуқаролардан олган ва ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборган жами пули 100 АҚШ доллари ҳамда 8 млн. 400 минг сўмга етди.

Мазкур жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари етарли деб ҳисобланиб, тегишли тартибда тузилган айблов хулосаси туман прокурорига тақдим этилди.

Л.ТЎРАЕВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, катта лейтенант.