ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТУРЛАРИ КЎПАЙДИ

Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда ва модернизация қилинмоқда. Бу аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш имконини беради.

2017 йил 1 апрелдан бошлаб рўйхатга олиш тартиб-таомилларини 30 дақиқагача  қисқартириш имконини берувчи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилганлиги «Doing Business 2018» глобал рейтингидаги «Бизнесни рўйхатдан ўтказиш» кўрсаткичи бўйича Ўзбекистоннинг мавқеини 24-ўриндан 11-ўринга кўтаришга хизмат қилди.

Бугун туман Давлат хизматлари марказимизда юздан ортиқ давлат хизмати кўрсатилмоқда. Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасига кўра, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб:

-турган жойи бўйича прописка қилиш, пропискадан чиқариш, ҳисобга олиш;

-вақтинча яшаш (прописка) учун рухсатномаларни бериш ва муддатини узайтириш;

-ҳарбий ҳисобга қўйиш;

-электр энергияси, табиий газ, сувни  ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини ўрнатишга ариза бериш;

-электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни ечишга ариза бериш;

-электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни текширишга бериш;

-тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш каби хизмат турлари қўшилди. Жисмоний ва юридик шахслар ушбу масалаларда марказимизга мурожаат этишлари мумкин.

Шокиржон ЮЛЧИБАЕВ,

туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.