ЭЪЛОН

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси томонидан туман ҳокимининг тегишли қарорларига асосан туман ҳокимлиги захирасига тўлиқ ва қисман қайтарилган ер участкаларида “Бирлашган Деҳқонобод” ММТП ҳудудидаги 1-лойиҳа, “Қизилравот ирригатор” СИУ ҳудудидаги 1-лойиҳа, А.Эгамбердиев номли ММТП ҳудудидаги 1-лойиҳа, “Уйчи миришкор  қаноти” ММТП ҳудудидаги 1,2,3-лойиҳалар, “Қашқалдоқ Беруний” СИУ ҳудудидаги 1-лойиҳа, “Зарбол Навоий” СИУ ҳудудидаги 1, 2-лойиҳалар, Р.Раҳимов номли ММТП  ҳудудидаги 1, 2, 3-лойиҳалар, “Ғайрат Хонобод чашма булоғи” СИУ ҳудудидаги 1, 2, 3-лойиҳалар, Мирзо Улуғбек номли ММТП ҳудудидаги 1-лойиҳалар бўйича пахтачилик ва ғаллачилик ихтисослашувида фермер хўжаликлари юритиш учун очиқ ТАНЛОВ  ўтказилади.

Ариза ва унга илова этилган ҳужжатлар туман ҳокимлигида қабул қилинади.

Талабгорлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: паспорт нусхаси, маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси, меҳнат дафтарчасининг нотариал тасдиқланган нусхаси, пул маблағи тўғрисида банк маълумотноаси ёки мол-мулки. Танловга мол-мулк таклиф қилинган тақдирда, унинг баҳосини ва унга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, талабгорга ёки унинг оила аъзоларига (оила аъзоларининг нотариал тасдиқланган розилиги билан) тегишли яроқли техника воситасининг техник паспорти, бизнес режа.

Қўшимча маълумотлар олиш учун туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига мурожаат этиш мумкин.