Бувижонимга

Буви, сизга шеър ёзмоқдаман,

Аммо мени тинглай олмайсиз.

Сизни жуда соғинмоқдаман,

Нечун эртак айтиб бермайсиз?

Мен мактабга қўйдим илк қадам,

Кундалигим тўла “беш”ларга.

Хурсанд бўлар ойим, ҳам дадам,

Етмадингиз бундай кезларга.

Сизга чексиз ҳурматим билан,

Хотирангиз юракка жойлаб,

Мен ҳам сиздек устоз бўламан,

Руҳингизни шодумон айлаб…

Асалой НУРИДДИНОВА,

3-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.