МУАММОЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

Тошлоқ МФЙда 788 та хонадон бўлиб, уларда салкам беш минг аҳоли истиқомат қилади. 4-сектор ҳудудида жойлашган мазкур маҳаллада бешта кўча мавжуд. Секторда тузилган турли мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат 12 кишилик гуруҳ ҳар бир хонадонга ташриф буюриб, аҳолининг муаммоларини атрофлича ўрганмоқда.

-Ташриф давомида 31-оила поликлиникаси патронаж ҳамширалари Мактуба Норматова, Маъмура Шерхоновалар фуқароларнинг саломатлигини ҳам кўздан кечириб, зарур ҳолларда тиббий маслаҳат ва кўмак беришяпти, -дейди Тошлоқ МФЙнинг мутахассиси Донохон Отабоева.- Шунингдек, ун маҳсулотларини харид қилиш, газ баллонларини алмаштириш, ишсизлик ҳақида фуқаролардан кўплаб мурожаатлар тушди ва бу муаммоларни ҳал этиш масаласи секторда ўрганилмоқда.

Умиджон СУЛТОНОВ.

Суратда: 31-оила поликлиникаси патронаж ҳамширалари фуқаро Моҳирахон Ҳожимирзаева хонадонида.